Янгиликлар

"РЕНЕС" лойиҳасининг Гулистон семинари

2019 йил 25 апрелдан 27 апрелгача Гулистон давлат университетида РЕНЕС лойиҳасининг навбатдаги ишчи семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Европа ва Ўзбекистон Олий ўқув юртлари вакиллари - лойиҳа иштирокчилари иштирок етишди. Семинарга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари ва бошқа университетлар вакиллари ҳам иштирок этишди.
РЕНЕЕС лойиҳаси маблағига ташкил етилган қайта тикланувчан енергия манбалари лабораториясининг очилиш маросими ўтказилди. Лойиҳани амалга ошириш, молиявий бошқарув, лойиҳа бюджетидан фойдаланиш ва бошқа масалалар бўйича маърузалар тингланди. Бундан ташқари қайта тикланувчан енергия манбалари ва Олий таълим муаммолари бўйича олимлар маърузалари ҳам тингланди. Семинар якунида семинарнинг қарори қабул қилинди.