Янгиликлар

РЕНЕС лойиҳаси доирасида Софияда ўқув семинари ташкил этилди

2019 йил 11-13 июн кунлари УCТМда (София, Болгария ) РЕНЕС лойиҳаси бўйича трейнинг ташкил қилинди. Трейнингда Европа (КТҲ, УCТМ) ва Ўзбек (AДУ, ГулДУ, КарДУ, ТAЙЛҚЭИ, ТТПУ ва УрДУ) университетлари вакиллари қатнашди. Тренингда КТМУ ва Болгариядан етакчи олимлари маъруза қилди. Қуйидаги маърузалар тақдим етилди:
Барқарор ривожланиш асослари;
Aтроф-муҳитга таъсирни баҳолаш;
Фотоволтаик паркнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш;
Aтроф муҳит ва материалларнинг ҳаётийлигини баҳолаш;
Керамика ва шишани қайта тикланаувчан енергиядан фойдаланишда ишлатиш;
Водород технологиялари ва ҚТЕМ;
Қайта тикланувчан энергия манбалари нуқтаи назаридан энергия самарадорлиги барқарор муҳитда омил сифатида;
Қайта тикланувчан энергия соҳасида электролитларни ишлатиш;
Қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш истиқболлари. Келажак технологиялари. Шу давр мобайнида университет раҳбарияти ва мутахассислари билан учрашувлар ўтказилди, Олий таълим муаммолари, хусусан, қайта тикланувчан энергия манбалари ва атроф-муҳит муҳофазаси муаммолари муҳокама қилинди.