Янгиликлар

"РЕНЕС" лойиҳасининг Гулистон семинари

2019 йил 25 апрелдан 27 апрелгача Гулистон давлат университетида РЕНЕС лойиҳасининг навбатдаги ишчи семинари бўлиб ўтди. Семинарда Европа ва Ўзбекистон Олий ўқув юртлари вакиллари - лойиҳа иштирокчилари иштирок етишди. Семинарга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари ва бошқа университетлар вакиллари ҳам иштирок этишди.