Сўнги йилларда Ўзбекистон қайта тикланувчан энергия манбаларидан (ҚТЭМ) унимли фойдаланишга катта эътибор қаратмоқда, чунки шубу масала мамлакатнинг барқарор ривожланишини ва иқтисодий рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим омилдир. Ўзбекистоннинг иқлим шароити ва географик жойлашуви рақобатбардошликни таъминлашда муҳим омилдир. Ўзбекистон қуёш ва бошқа қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш учун истиқболли ҳисобланади.  

Ўзбекистондаги мавжуд табиий ва институционал шароит қуёш энергиясидан фойдаланишнинг илғор технологияларидан фойдаланишнинг илғор технологияларини жорий этиш учун мамлакатни самарали худудга айлантириш имконини беради. Кейинчалик бу нафақат мамлакатимизда балки бутун Марказиий осиёда имкониятларни кенгайтиради. Бироқ ушбу натижаларга эришиш учун қайта тикланувчан энергия манбалари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни тубдан яхшилаш ва географиясини кенгайтириш лозим бўлади.

Ўзбекистонда ушбу масалада мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун биринчи навбатда қайта тикланувчан энергия манбалари соҳасда магистр қадрлар тайёрлаш масаласини яхшилаш зарур. Бунинг учун Ўзбекистон   олий ўқув юртларида Европа стардартларига жавоб берадиган магистратура дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда ERASMUS+ дастури тамонидан қўллаб қувватланаётган лойиҳалардан унимли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

"RENES: Қайта тикланувчан энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида шу соҳада янги магистратура дастурини ишлаб чиқиш ва  уни жорий қилиш режалаштирилган.

Лойиҳанинг асосий натижалари: 12 та курсдан иборат Европа стандартлари талабларига мос магистратуранинг батафсил ўқув режаси ва фанлар дастурлари; тегишли соҳаларда тадқиқотлар ўтказиш учун барча замонавий жиҳозлар билан тўлиқ жиҳозланган 6 та қайта тикланувчи энергия лабораториялари; қайта тикланувчи энергия манбалари ва атроф муҳит мухофазаси бўйича замонавий таълим олган ўзбек профессор-ўқитувчилари; саноат тармоқлари, давлат ва жамият бошқаруви мутахассислари орасида уларнинг билим-кўникмаларини янгилаш ва қайта тайёрлашда улар томонидан қизиқишларининг ортиши.